Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Ўзбекистонда очиқ маълумотларни яхшилаш бўйича сўровномада иштирок этинг

Ўзбекистонда очиқ маълумотларни яхшилаш бўйича сўровномада иштирок этинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларида – Агентлик), Агентлик қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш Ягона интегратори «UZINFOCOM», БМТТД, Жаҳон банки ва ЕХҲТ кўмагида, очиқ маълумотлар соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, маълумотларнинг долзарблигини ва ҳаққонийлик даражасини, уларга бўлган талабни ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг ((https://data.gov.uz) функционал имкониятларини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказмоқдалар.

Сизнинг фикрингиз бизларга очиқ маълумотларга бўлган талабларингизни аниқлаш ва максимал даражада қондириш, Очиқ маълумотлар порталининг имкониятларини яхшилаш, янги долзарб датасетларни яратиш ва бу орқали талаб юқори бўлган дастурий таъминот маҳсулотлари, иловалар ва ҳоказоларни ишлаб чиқишни ривожлантиришга туртки беришга кўмаклашади.

Сўровнома қуйидаги ҳаволалар орқали ўтказилмоқда:

-         Ўзбек тилида: https://forms.gle/pJs1R8pcewq5qiFWA

-         Рус тилида: https://forms.gle/nrV6QuLMdMPhWzLR6

Сўровнома 9 та саволдан иборат ва 10 дақиқадан кўп бўлмаган вақтингизни талаб қилади. Сўровномада иштирок этганигиз учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.