Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A

Жиззах шаҳрида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган юқори технологияли корхона барпо этилади

Жиззах шаҳрида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган юқори технологияли корхона барпо этилади

2019 йил 4 апрел куни International Aerospace Committee (IAC) ва “Рақамли ишонч” Жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ривожлантириш ҳамда келишилган мақсадлар доирасида маълумотлар алмашинувини ўрнатишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Томонлар бир-бирига зарур бўлган маъмурий ва юридик ёрдам кўрсатиш, қўшма лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган саволлар бўйича консультациялар беришга ҳам тайёрлигини таъкидлашди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасида Авиация, Коинот, Энергетика ва ер ресурслари соҳасида юқори технологияли лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш бўйича биргаликда ишларни олиб бориш тўғрисида келишиб олдилар. Бундан ташқари, Меморандумдаги вазифаларни амалга оширишда тажриба ва маълумотлар билан алмашиш, ўзаро консультациялар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Меморандум доирасида биринчи лойиҳаларидан бири – Швейцариянинг Tudor Tech технологияларини трансфери бўлиши мумкин. Tudor Tech - хавфсизликни назорат қилишнинг тезкор ва ишончли усули ҳисобланган самолетлар ва транспортнинг бошқа турларини рентген билан сканер қилувчи ускуналарни ишлаб чиқарувчи жаҳонда биринчи ва ягона компаниядир.

Технология портловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва нақд пулларни ноқонуний ўтказиш ҳолларини аниқлаш бўйича самарали восита ҳисобланади ва келтириб ўтилган таҳдидларни 100% аниқлашнинг имконини беради.

Ўтказилган учрашув доирасида Жиззах вилоятида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этиш бўйича қўшма қарор қабул қилинди. Ишлаб чиқаралидиган сканерлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиеда аэропортларнинг хавфсизлигини таъминлайдилар. Мазкур муҳим лойиҳани амалга оширишда International Aerospace Committee (IAC) компанияси “Рақамли ишонч” Жамғармасига Швейцариядан инвестицияларни тўлиқ миқдорда жалб этиш бўйича ёрдам кўрсатади.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.