Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Жиззах шаҳрида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда

Жиззах шаҳрида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда

2019 йил 3 апрель куни Жиззах вилоятининг “Илғор ҳудуд” пилот лоийҳасини амалга ошириш лойиҳа офисида “Группа Полипластик” компанияси вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - ЛБМА), Жиззах шаҳар ҳокимлиги, шаҳар коммунал хизматлар раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Жиззах шаҳрининг “Заргарлик” МФЙда жойлашган 4 уйда “аққли шаҳар” лойиҳасининг амалга оширилиши муҳокама этилди. “Группа Полипластик” компанияси билан ҳамкорлик 2019 йил 7 март куни ЛБМА билан тузилган Ўзаро англашув меморандумида назарда тутилган.

Лойиҳа доирасида Жиззах шаҳридаги микрорайонларнинг бирида «Umnogor» рақамли платформа асосида шаҳар мулкини бошқариш учун бир нечта ахборот ва коммуникация технологияларини ва “буюмлар Интернети”ни ўзаро боғлаш кўзда тутилган.

“Аққли шаҳар” платформасининг амалга оширилиши 5 асосий қисмдан иборат:

1. Уйлар ва хонадонлар ҳисоблагичларининг маълумотларини йиғиш, узатиш ва ҳисобга олишни ўзида мужассамлаштирган ресурсларни ҳисобга олиш тизимини яратиш. Бу ресурс тармоқлардаги реал йўқотишларини аниқлаш ва ҳақиқатда истеъмол қилинган ресурслар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.

2. Авария ҳолатига нисбатан тезкор чоралар кўриш вақтини қисқартириш ва ҳар бир мурожаатнинг бажарилишини назорат қилиш имкониятини берадиган ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш;

3. Шаҳар коммунал хўжалигининг реал маълумотларини таҳлил қилиш ва асосланган, шу жумладан режалаштирилган тадбирларни “сунъий интеллект” асосида таҳлил қилишдан фойдаланган ҳолда қарорлар қабул қилиш имкониятини берадиган коммунал хўжалигининг электрон моделини яратиш.

4. Қурилиш лойиҳаларини келишиш, назорат қилиш ва кузатиб бориш, қўл меҳнатининг ҳажмини камайтириш мақсадида қурилишларни рақамли бошқариш.

5. Меъёрдан ортиқча йўқотишларни ва ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида иссиқлик тармоқларини учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолда текшириш.

Лойиҳа Ўзбекистон ҳудудида ягона бўлиб, кейинчалик Жиззах шаҳри ва республиканинг бошқа туманларида замонавий рақамли технологик тизимларини ўрнатиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида фойдаланиладиган рақамли ва қурилиш технологиялари (траншеясиз тиклаш) мухандислик тармоқларини капитал таъмирлаш ишларига кетадиган ҳаражатларни сезиларли даражада камайтириш ва улардан фойдаланиш муддатларини сезиларли узайтириш имконини беради.

Маълумот учун: Группа Полипластик” – бўлинмалари Россия, Беларуссия, Қозоғистонда жойлашган йирик халқаро компания. Компания корхоналарида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифатни бошқариш тизими муваффақиятли амалга оширилади: хомашё материаллар қабул қилишда текширилади, маҳсулотларни ишлаб чиқариш параметрлари ва тайер маҳсулотлар кўрсаткичлари назорат қилинади. Жорий этилган тизимнинг самарадорлиги ва натижадорлиги ISO:9001 сертификати билан тасдиқланган.

Маҳсулотлар замонавий қувурларлар маркали полиэтиленидан ишлаб чиқарилади ва метрология ва техник назорат Федерал агентлиги, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлигини ҳимоя қилиш соҳасида назорат қилиш Федерал хизматининг сертификатларига, экологик, технологик ва атом назорати бўйича Федерал хизматининг рухсати ҳамда фаолиятни амалга ошириш мамлакатларнинг шу каби тизимларининг барча зарур бўлган рухсатномаларга эга.

2016 йилдан бошлаб компания янги йўналишларни фаол ривожлантириш, шу жумладан мухандислик тармоқларини лойиҳалаштириш ва траншеясиз тиклаш бўйича замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда қуриш билан шуғулланади. Россияда компания томонидан 110дан кўпроқ лойиҳалар амалга оширилган.

 

Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park