Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Жиззах вилояти брендининг Концепцияси ишлаб чиқилди

Жиззах вилояти брендининг Концепцияси ишлаб чиқилди

Маълумки, 2019 йил 1 мартдан Жиззахда вилоят фаолиятининг барча жабҳаларини яхшилаш бўйича йирик инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган кенг кўламли ишларни амалга ошириш режалаштирилган “Илғор ҳудуд” инновацион ривожланиш дастурини амалга ошириш ишлари бошланмоқда.

Жиззах вилоятини ўзгартириш ишларини амалга ошириш доирасида вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини тубдан ўзгартиришга қаратилган бутун комплекс чора-тадбирлар ва инвестиция лойиҳаларининг дастурларидан ташқари Жиззах вилоятини нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарисида ҳам таништириш ҳамда унинг беқиёслигини кўрсатиш бўйича масалалар ечими топилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2019 йилдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисидаги” ПФ-5609-сонли Фармонига мувофиқ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Жиззах вилоятидаги “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасини тизимли ва самарали тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади.  

Бу мақсадда Агентлик ҳамда дизайн студияси Artógraph томонидан ҳудуднинг Айдентика концепцияси ишлаб чиқилди. Концептнинг ҳали бир неча ой давомида ривожлантириб борилади. Бугун биз фойдаланувчилар диққатига концепциянинг асосий ғоясини тақдим этамиз.

Лойиҳа бренди устида иш бошлашдан аввал Жиззах вилоятининг гўзал жойлари, тоғ чўққилари ва чўл ҳудудларининг жазирамаси ўртасидаги фарқ, сомсанинг ажойиб таъми ва вилоят аҳолисининг хушфеъллиги билан батафсил танишиб чиқилди.

Бренд концепциясининг (моҳиятининг) нимадан иборат эканлиги ҳақида Artógraph студияси директори Искандер Хайитбаев сўзлаб беради.

Искандер Хаитбаев: Искандер Хайитбаев: “Artógraph студиясининг энг асосий устивор мақсадларидан бири ҳудуднинг чуқур семантик маънони ўзида акс эттирадиган ва шу билан бирга утинг мослашувчанлиниги сақлаб қоладиган белгисини яратиш иборат эди. Жиззах вилоятининг янги логотипи ўзида уч асосий элементни, булар: жойнинг универсал қабул қилинган белгисига айланган, Jizzax ҳудуд ва шаҳар номи бошланувчи J ҳарфи билан ифодаланувчи ичида доимий равишда ўзгариб турувчи Жиззах вилоятининг ичига назар солиш имконини берувчи эшик жойлашган пин элементи.




Белгининг асосий фойдаланилувчи майдони J ҳарфи бўлиб, у муайян шакл ёки қайдайдир имиджни ўз ичига олган рангли шаффоф бўлиши мумкин. Қолган майдон турли ҳажмдаги иккиламчи матнларни жойлаштириш учун ишлатилиши мумкин.




Ушбу тасвирда J ҳарфининг шаффофлигидан гўёки мозийда чўл бўлган ерда осмонўпар биноларни акс эттирувчи келажакка ойна каби фойдаланилган. Бу жадал ўзгараётган минтақадаги бетакрор имкониятларга инвесторларни жалб этиш бўйича компанияни амалга оширишда ажойиб имидж бўлиши мумкин.

Бу эса, мазкур шаффоф белгининг қай йўсинда сайёҳларни машҳур жаҳон сайёҳлик марказлари ва ҳаттоки бошқа сайёраларга монанд Жиззах вилоятининг ақл бовар қилмайдиган гўзал манзаралари билан танишишга чорловчи реклама компаниясида ишлатилганига мисол.



Потенциал инвесторларга мўлжалланган маркетинг коммуникацияси


Жиззах вилояти белгиси ва айдентикаси ишбилармонлик ва маиший ҳаётнинг барча жабҳаларига ёйилувчи минтақанинг ажралмас қисмига айланиши лозим. Кейинги ўринларда тадбирлар эълонлари, тарқатма материаллар, автобус бекатлари ва эсдалик маҳсулотларида логотипни мослаштиришга намуналар берилган. 



Сити-формат эълони намунаси



Санъат фестивали эълони намунаси



Санъат фестивали тарқатма материаллари намунаси



Чет давлатдаги ёш сайёҳ-изланувчиларга мўлжалланган реклама баннери намунаси


Ж

Жиззахнингбетакрор сомсаси иқадоғини безатишга намуна



Жиззах меҳмонлари ва аҳолиси учун минтақа айдентикасини акс эттирувчи эсдалик маҳсулотлари намунаси



Шаҳар автобус бекати безалиши намунаси

Artógraph минтақанинг бир белгисида тўхтаб қолмасдан, балки уни минтақанинг энг йирик шаҳарларининг индивидуал суратларига мослаштиришни таклиф қилади, бу ҳар бир минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ягона услубда акс эттиради.

Алоҳида логотипларга эга бўлган туманлар уларни ўз мақсадлари учун ишлатиши мумкин, масалан, маркетинг коммуникацияларида, бутун минтақадан кўра шаҳар ёки туманга эътибор қаратади.





Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.